Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мирзиёев ва Бердимуҳамедов савдо ва энергетика масаласини муҳокама қилишди

Мирзиёев ва Бердимуҳамедов савдо ва энергетика масаласини муҳокама қилишди

Бугун, 13 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Суҳбатда давлат раҳбарлари кенг кўламли икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни олий даражада эришилган келишувлар доирасида ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилганлар. Шунингдек, президентлар ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалигида кооперацияни кучайтириш, самарали транспорт йўлакларини шакллантириш, ҳудудлараро ва гуманитар алмашувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратганлар.

Бундан ташқари, томонлар ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишлари, жумладан, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, замонавий хатар ва таҳдидларга қарши курашиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергетик салоҳиятни самарали ривожлантириш борасидаги ёндашув ва позициялари муштарак эканини қайд этганлар.

 

Киритилди: 20:18 13.11.2018. Ўқилди: 1371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!