Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Мирзиёев Путинга Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилгани учун миннатдорчилик билдирди

Мирзиёев Путинга Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилгани учун миннатдорчилик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия раҳбари Владимир Путинга Москвада республиканинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали очилгани учун миннатдорчилик билдирди, дея хабар беради "Кун" нашри РИА Новостига таяниб.

«Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш йўлидаги ишларингиз учун ўзим ва Ўзбекистон халқи номидан сизга миннатдорчилик билдираман», - дея мурожаат қилган Мирзиёев Тошкентдаги музокаралар аввалида Путинга.

Ўзбекистон президентининг таъкидлашича, мамлакат халқи пайшанба куни Россия пойтахтида, «Ўзбекистон учун жуда кўп иш қилган» Каримовнинг ҳайкали очилишига «жуда миннатдор муносабатда».

Путиннинг билдиришича, Каримов «Россия-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш учун жуда кўп иш қилди». Россия раҳбарининг қўшимча қилишича, Каримов билан яхши шахсий муносабатларга эга бўлган. Россия Федерацияси президенти сўзларига кўра, Ўзбекистон биринчи президенти «давлатни шакллантиришнинг ўта мураккаб даврида» ишлади. «Биз Ислом Абдуғаниевич хотирасини абадийлаштириш ҳақида ўйлаётганимиз табиий ҳолат», - дея хулоса қилди Путин.

Киритилди: 14:26 19.10.2018. Ўқилди: 1206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!