Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Жиззах вилоятининг Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг тўланиши қонунийлиги юзасидан текширув ўтказилди.
Натижада, тиббиёт бирлашмасининг мансабдор шахслари 2023 йилнинг январь ойидан 2024 йилнинг ноябрь ойига қадар атайлаб 17 нафар ишчи-ходимга жами 935 млн 455 минг сўм пул маблағини иш ҳақи сифатида асоссиз равишда тўлаб беришган. Сўнгра ушбу пул маблағини ишчи-ходимларнинг банк карталаридан ечиб олиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.