Минскдаги Мустақиллик саройида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг тор доирадаги мажлиси бошланди.
Тадбирда Беларус президенти Александр Лукашенко, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Қирғизистон президентлари Садир Жапаров иштирок этмоқда. Арманистон бош вазири Никол Пашинян йиғилишга видеоалоқа орқали қўшилди.
Тор доирадаги учрашувдан сўнг кузатувчи давлатлар – Куба ва Ўзбекистон, шунингдек, меҳмон давлатлар – Мўғулистон ва БАА вакиллари иштирокида кенгайтирилган таркибдаги учрашув бўлиб ўтиши кутилмоқда.