Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Минглаб қизларнинг интим суратлари интернетда очиқ тарзда пайдо бўлди (+18)

Минглаб қизларнинг интим суратлари интернетда очиқ тарзда пайдо бўлди (+18)

Буюк британиялик Микала Монсун тасодифан интернетда интим фото-суратлар сақланган интернет базага дуч келди. Базада қизга тегишли бўлган суратлар ҳам бўлган. Бу ҳақда Metro нашри хабар қилди.

Қизларнинг суратлари Mega файл алмашиш (файлообменник) иловасида сақланган ва уларнинг исмлари бўйича папкаларга  жойлаштирилган.  Файллар мамлакатнинг йирик шаҳарлар кесимида тақсимланган.

23 ёшли Микала Монсун шу папкаларни кўриб чиқиб, 17 ёшида тасвирга олинган кўплаб интим суратларини топиб олади.

Қиз интернет-база устидан полицияга шикоят қилади. Бироқ полиция ходимлари уни ранжитади. Қиз полиция ходимлари файл алмашиш иловаси нима эканлигини узоқ вақт тушунтиришга тўғри келди.

Мазкур файл алмашиш иловаси ОАВлар эътиборини тортди. Журналистларга берган интервьюда Mega ходимлари ўзларининг иловасида қонунни бузадиган файлларни сақланишига йўл қўймаслигини айтиб, ушбу контентни учириб ташлашга ваъда берди.

Бироқ қизлар фото-суратлари ҳали ҳам интернетда очиқлигича қолмоқда.

P/s. Бугунги интернет ривожланган замонда ўз иффатингиз, ор-номусингизни янада кучлироқ ҳимоя қилишингиз, бу борада заррача бўлса-да хатога йўл қўймаслигингиз, шахсий суратларингизга ҳам ҳушёр бўлишингиз талаб этилади. Зеро номус, иффат шундай шишаки, бир синса, қайтиб тиклай олмайсиз.
 

Киритилди: 15:07 23.05.2019. Ўқилди: 20478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!