Таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш масалалари бўйича миллий ва хорижий тажриба.
Таълим жараёнида хусусан, мактабларда мобил телефонлар тақиқланиши ёки ундан фойдаланиш тартибларига қатъий талаблар белгиланиши керакми деган мавзу бўйича юртимиздаги ва хорижий давлатлардаги мактабларда мобил телефондан фойдаланиш тартиблари ўрганиб чиқилди.
❗️Юртимизда мактабларда мобил телефондан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сонли Қарори билан тасдиқланган Низоми асосида тартибга солинади.
Мактабга кириб келишда ҳар бир ўқувчи, ходим ва бошқа шахслар ўз телефони овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни «овозсиз» режимга ўтказиши) шарт.
Шунингдек, дарс машғулотларидан олдин телефонни ўчириб қўйиш талаб этилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»да ҳам ўқувчиларнинг мактаб ҳудудида телефондан фойдаланмасликлари билан боғлиқ талаблар белгиланган.
❓Хорижий тажриба қандай?
Қатор хорижий давлатларда, жумладан, Австралия, Франция, Чехия, Испания, Бангладеш каби давлатларда мактаб ўқувчилари дарс пайтида мобил қурилмаларидан фойдаланишга чекловлар ўрнатилган.
➖ Бельгия ва Буюк Британияда мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш масаласи ҳар бир мактабнинг кузатув ва васийлик кенгашлари қарори асосида қабул қилинади.
➖Таълим олиш жараёнига салбий таъсири боис Жанубий Корея мактабларида мобил алоқа воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланган.
Лондон Иқтисодиёт мактаби тадқиқотига кўра, смартфонлар тақиқланган мактабларда тест натижалари кўрсаткичлари 6 фоизга яхшиланган.