«Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар Миллий малака тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:
«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ҳузурида Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилади.
2025 йил 1 февралгача Институтда Миллий малака тизимини ривожлантириш бўйича малака ошириш курслари йўлга қўйилади.
2025 йил 1 ноябргача Миллий малака тизимининг ягона рақамли платформаси ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.
2026 йил 1 декабрга қадар илғор хорижий тажриба асосида 1800 та касбни қамраб олувчи касбий стандартлар ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.