Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси спорт мусобоқасида Жаҳон чемпионати совриндори бўлди

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси спорт мусобоқасида Жаҳон чемпионати совриндори бўлди

Абу-Даби шаҳрида 15-24 ноябрь кунлари спортнинг Жиу-житсу тури бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур турнирда дунёнинг 60 дан ортиқ давлатларидан ташриф буюрган сара спортчилар қаторида Ўзбекистон Жиу-житсу бўйича миллий терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб қайтди.

Терма жамоамиз аъзолари бу каби жаҳон чемпионатида биринчи бора қатнашаётган бўлсалар-да, якуний натижаларга кўра, 9 та (4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза) медальни қўлга киритдилар.

Бўлиб ўтган баҳсларнинг “beginner” йўналишида спортчиларимиз Анвар Муқимов олтин медалга, Жасур Джураев, Сухроб Усмонов ҳамда Хуршид Эшонходжаевларнинг ҳар бири эса жаҳон чемпионатининг 2 тадан, яъни олтин ва кумуш медалларига сазовор бўлдилар.

Шунингдек, “master” йўналишида Руслан Якубов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси Камол Усмонов бронза медалларини қўлга киритдилар.

 

Киритилди: 08:00 02.12.2019. Ўқилди: 2077 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!