Жанубий Кореядаги "аср ажрими" бўйича қарор чиқди.
Жанубий Корея суди мамлакат тарихидаги энг йирик ажрим ишларидан бири бўйича қарор чиқариб, SK Group раиси Чей Тэ Вонни собиқ рафиқаси Ро Со Ёнга 944 миллиард вон (тахминан 645 миллион доллар) тўлашга мажбур қилди.
Чей Тэ Вон ва Ро Со Ён 1988 йилда турмуш қурган. Миллиардер 2017 йилда бошқа аёл билан муносабатлари ва ундан фарзанди борлигини ошкор қилгач, ажрим учун ариза берган. Ўн йилга яқин давом этган суд жараёни Жанубий Кореяда «аср ажрими» деб ном олган.
Қарор ҳали якуний эмас — томонлар уни Олий судда яна шикоят қилиши мумкин.