Хонанда Дилдора Ниёзова журналист Феруз Муҳаммадга эксклюзив интервью берди. Хонанда суҳбат давомида мухлислари орасида миллиардер Алишер Усмонов ҳам бўлгани, Алишер Усмонов яхши кўриб тинглайдиган қўшиғи ҳақида гапириб берди.
Тўғриси интернет тармоқларини мунтазам кузатмаганим учун у инсонни танимас эдим. Вилоятма вилоят тўйларда юрганмиз-да. Кейин турмуш ўртоғим «бу инсонни кимлигини биласанми, бу инсон дунёнинг энг бой одамларидан бири», дедилар.
Бир куни уларнинг хизматига борганимизда «ҳамма жим бўлсин», деб, бутун давра жим бўлгандан сўнг ижодим ҳақида жуда ҳам яхши фикрларни, тилакларни билдирдилар.
«Сени кўришим керак» деб номланган қўшиғим бўларди, Алишер Усмонов ушбу қўшиғимни жуда яхши кўриб тинглардилар. Бир тадбирларида шу қўшиғимни йигирма марталаб айтганман, шу қадар кўп куйлаганимдан ўзим ҳам чарчаб кетганман, дейди Дилдора Ниёзова.