"Милан" испаниялик ҳужумчи Альваро Моратани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Calciomercato.com порталининг хабарига кўра, "россонерилар" форвардга йилиги 5,5 миллион евро маош ва 4 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.
Агар томонлар келишувга эришса, футболчи сешанба куни тиббий кўрикдан ўтади ва таътилга жўнаб кетади. Мората Евро-2024да 6 та беллашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва шунча голга ассистентлик қилди.