Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи Мидори Хонда ва дарвозабонлар мураббийи Такая Цуцуми билан тузилган шартнома муддати ўз якунига етди.
Япониялик мутахассисларнинг юртимиздаги 2 йиллик фаолияти давомида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси CAFA мусобақаларида ғолибликни қўлга киритди, ФИФА рейтингида ўз ўрнини яхшилаб олди. Бундан ташқари, тарихда илк марта Олимпиада саралашининг сўнгги босқичига қадар етиб борди.
“Ўзбекистон футбол ассоциацияси япониялик мутахассислар Мидори Хонда ва Такая Цуцумига миннатдорчилик билдиради ва келгуси фаолиятларида омад тилайди”, — дейилади Ўзбекитон матбуот хизмати берган хабарида.