Microsoft Эрон томонидан қўллаб-қувватланган айрим гуруҳлар АҚШ сайловларига таъсир ўтказиш учун киберфаолиятини кучайтирганини айтди.
Microsoft Threat Intelligence Center АҚШда 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига қаратилган киберҳужумлар ҳақида ҳисобот эълон қилди.
Ҳисоботда айтилишича, Эрон АҚШдаги сайловлар вақтида «кибер таъсир қилиш амалиётларини» амалга оширган.
Унда Эрон АҚШ сайловларига таъсир ўтказишга қаратилган кибер фаолиятини кучайтиргани таъкидланган.