Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Microsoft Blue Screen’ни ёпди – «ўлим экрани» энди қора рангда

Microsoft Blue Screen’ни ёпди – «ўлим экрани» энди қора рангда

Microsoft ўзининг машҳур «Blue Screen of Death» (ўлимнинг кўк экрани) хатолик экранларини энди бутунлай қора фонга алмаштиришини эълон қилди.

Компаниянинг қайд этишича, ушбу ўзгариш Windows тизимини барқарорлаштириш ва фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш бўйича кенг қамровли чоралар доирасида амалга оширилади.

«Энди кутилмаган қайта юкланишлар пайтида йўналишни топиш ва тизимни тезроқ тиклаш анча осонлашди», — дейилади хабарда.

Ушбу қадам 2024 йилдаги Crowdstike ҳодисасидан сўнг чиқарилган сабоқлар фонида қўйилмоқда. Ўша вақтда дунё бўйича миллионлаб Windows тизимлари ишдан чиққани ва кенг миқёсли ахборот технологиялари узилишларига сабаб бўлгани маълум.

Microsoft’нинг кўк хатолик экрани 40 йил давомида турли Windows тизимларида фойдаланувчиларга таниш бўлиб келган эди. Энди эса у тарихда қолади.

Киритилди: 17:34 28.06.2025. Ўқилди: 498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!