Бугун 14 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

МИБ томонидан Учкўприк туманида психотроп моддалар йўқ қилинди

МИБ томонидан Учкўприк туманида психотроп моддалар йўқ қилинди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида фуқаролар саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи психотроп моддалар белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Маълум қилинишича, Бюронинг Учкўприк тумани бўлимига келиб тушган ижро ҳужжатига асосан, тегишли тартибда мусодара қилинган психотроп моддаларни йўқ қилиш ишлари амалга оширилди.

Мазкур жараёнда мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди ва инсон саломатлиги ҳамда жамият хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган ушбу моддалар қонун талабларига мувофиқ тарзда йўқ қилинди.

Мутахассислар таъкидлашича, психотроп моддаларнинг ноқонуний муомалада бўлиши жамият, айниқса ёшлар саломатлигига жиддий таҳдид солади. Шу боис бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бу каби чора-тадбирлар аҳолининг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, ноқонуний дори воситалари тарқалишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Киритилди: Бугун 13:52. Ўқилди: 294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!