Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Меъёридан ортиқ қорайтирилган ойналар учун жавобгарлик йўқ

Меъёридан ортиқ қорайтирилган ойналар учун жавобгарлик йўқ

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126- моддасида "техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно", деб белгиланган.

Ушбу моддада адвокат Абдумаликовичнинг айтишича , меъёридан ортиқ қорайиб кетган ойналар ҳақида гап сўз бормайди.

Демак, агар "тонировка"га рухсатнома бўлса-ю, бироқ ундаги қорайтирилган фоизи ортиб кетган бўлса, бунинг учун МЖтК 126-моддаси бўйича жарима қўллаш мумкин эмас.

Бундай ҳолатларда инспектор энг кўпи билан плёнкаларни шилиб ташлашни талаб қилиши мумкин холос,- дейди Кушербаев.

Киритилди: 21:29 26.04.2024. Ўқилди: 913 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!