Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Метронинг 7-бекати вақтинча ёпилди

Метронинг 7-бекати вақтинча ёпилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги фармойиши талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен Ер усти ҳалқа метрополитен линиясининг 6 ва 7 бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан 7- бекат 2022 йил 11 июль кунидан 18 июль кунига қадар йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди. Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати "Дўстлик-2" бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.

Шунингдек, 2022 йил 11 июль кунидан 1 августга қадар Ер усти ҳалқа йўлида поездлар ҳаракати соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади.

Юзага келган ноқулайликлар учун “Тошкент метрополитени” ДУК йўловчилардан узр сўрайди, дейилади Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарида.

Киритилди: 09:53 07.07.2022. Ўқилди: 1387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!