Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Метроларнинг бирида президентнинг қиёфадоши топилди

A A A
Метроларнинг бирида президентнинг қиёфадоши топилди

Ижтимоий тармоқларда Украина президенти Владимир Зеленскийга икки томчи сувдек ўхшайдиган эркакнинг метрополитендаги сурати тарқалди.

Сурат 16 август куни Facebook’да Дмитрий Коваленко исмли фойдаланувчи томонидан эълон қилинган.
«Мана у ҳақиқий халқ президенти. Кортежсиз, қўриқчиларсиз, ҳатто велосипедсиз. Оддий ва камтарона тарзда ишга кетяпти», — деб ёзади у.



Изоҳларда фойдаланувчилар унинг ҳақиқатдан ҳам Зеленскийга ўхшашини ёзиб қолдирган. Айримлар эса унинг аниқ Зеленский эмаслигини, чунки унинг ёнида Богдан йўқлигини хазил тариқасида эътироф этган.

Киритилди: 20:35 18.08.2019. Ўқилди: 4558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар