Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Мета Европа Иттифоқида 13,5 млрд доллар жаримага тортилиши мумкин

Мета Европа Иттифоқида 13,5 млрд доллар жаримага тортилиши мумкин

"Мета" Европа Иттифоқида реклама бозорида ҳукмронлик қилиш учун қилинган уринишлар учун $13,5 млрд жарима олиши мумкин. Бу ҳақда ички манбаларга таяниб "Финанcиал Times" нашри хабар бермоқда.

Монополияга қарши иш 2019 йилдан бери "Мета" бепул хизматларни таклиф қилиш ва фойдаланувчи маълумотларини тўплаш орқали ўзининг устун мавқеини суиистеъмол қилгани ҳақидаги айбловлар фонида кўриб чиқилмоқда.

Европа комиссияси "Мета" ўзининг Европадаги ижтимоий медиа бозоридаги устун мавқеидан фойдаланиб, "Фаcебоок" фойдаланувчиларига ўзларининг хоҳишларидан қатъи назар, "Маркетплаcе"га автоматик равишда кириш ҳуқуқини беришини олдиндан белгилаб қўйди.

Бу "Маркетплаcе" хизматига ўхшаш тарқатиш имкониятларини таклиф қила олмайдиган рақобатчилардан сезиларли устунлик беради.

Бундан ташқари, Комиссия маълумотларига кўра, "Мета" "Фаcебоок" ёки "Инстаграм" платформаларида реклама берувчи эълонлар бозоридаги рақобатчиларга адолатсиз шартлар қўяди.

Жарима 2024 йил октябрь ойида қўлланилиши мумкин. "Мета" Европа Комиссиясининг айбловларини асоссиз деб атади ва жорий иш юзасидан изоҳ беришдан бош тортди.

Агар "Мета" айбдор деб топилса, у глобал йиллик даромадининг 10%ини тўлаши керак бўлади. 2023 йилда у $135 млрдни ташкил этди ва бу жарима миқдори тахминан $13,5 млрдни ташкил этди.

Киритилди: 23:35 19.09.2024. Ўқилди: 1287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!