"Meta" компанияси "WhatsApp" мессенжерида сунъий интеллектга асосланган "Meta AI" тасвир генераторини синовдан ўтказишни бошлади.
Ҳозирча янги функциядан фақат AҚШ фойдаланувчилари фойдаланиши мумкин. У реал вақт режимида ишлайди: фойдаланувчи расм яратиш сўровига тафсилотларни қўшишни бошлаши биланоқ, тасвир кўрсатилган деталларга мувофиқ қандай ўзгаришини дарҳол кўради.