Лионель Мессининг Франциянинг "ПСЖ" клуби билан тузган меҳнат шартномасида Aргентина терма жамоаси билан боғлиқ банд бор.
Tyc Sports хабарига кўра, "ПСЖ" Мессининг Aргентина терма жамоасига қилган саёҳатига аралаша олмайди. Бу ўртоқлик учрашувларига ҳам тегишли.
Шунингдек, Месси "ПСЖ" раҳбариятидан Aргентина терма жамоаси штаб-квартирасидаги шифокорларга «Парк де Пренс» базасига киришни рухсат беришни сўраган. Улар Париж клуби шифокорлари билан бирга Лионелнинг соғлиғини кузатиб борадилар.