Aргентина терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан кейин Лионел Мессининг ижтимоий тармоқдаги пости лайк тўплаш бўйича дунё рекордини янгилади.
Ҳозиргача аргентиналиклар сардорининг чемпионликка қўйган суратига қарийб 56 млн. лайк босилди.
Шунингдек, Мессининг пости бир ой олдин Криштиану Роналду жойлаган “Лоуис Вуиттон” рекламаси бўйича олинган сурат рекордини ҳам янгилади. Ўша пост 42 млндан ортиқ лайк тўплаган.
Умуман олганда эса Мессининг пости 2019 йил январ ойида чоп этилган ва 55,7 млнга яқин лайк олган товуқ тухуми суратининг рекордини янгилади.