Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Мессининг ҳолати ҳақида янги хабарлар чиқди

Мессининг ҳолати ҳақида янги хабарлар чиқди

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси МЛС доирасидаги "Филадельфия Юнион"га қарши кечган баҳсда жароҳати туфайли захирага олинди.

38 ёшли футболчи учрашувнинг 73-дақиқасида сонининг орқа қисмини ушлаб, майдонни тарк этди. Таниқли журналист Гастон Эдулнинг хабар беришича, форвард ноқулайликни сезгач, хавфсизлик мақсадида захирага сўралган.

Юлдуз аргентиналикда жиддий мушак жароҳати йўқ, бироқ у Жаҳон чемпионати олдидан соғлиғи билан таваккал қилишни истамади.

"Фламинголар" Луис Суареснинг хет-триги эвазига 6:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. Месси эса ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди.

17 июнь куни Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг биринчи турида Жазоир билан тўқнаш келади.

Киритилди: Бугун 11:49. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!