Лионель Месси «Колорадо Рэпидс» дарвозасига иккита гол урди.
«Интер Майами» ҳужумчиси МЛС мунтазам мавсуми доирасидаги ўйиннинг 18-дақиқасида пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, 79-дақиқада ўйиндан гол урди.
Эндиликда 38 ёшли аргентиналик юлдузнинг фаолияти давомида урган голлари сони 905 тага етди. У «Барселона» таркибида 672 та, Аргентина терма жамоасида 116 та, «Интер Майами»да 85 та ва «ПСЖ» сафида 32 та гол урган. Месси, шунингдек, 407 та голли узатмани ҳам амалга оширган.
«Ан-Наср» клубида тўп сураётган Криштиану Роналду эса фаолияти давомида 968 та гол уришга муваффақ бўлган.