Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Месси хайрлашув олдидан мухлисларга мурожаат қилди

Месси хайрлашув олдидан мухлисларга мурожаат қилди

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина миллий терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашуви олдидан мухлисларга мурожаат қилди.

"Бу лаҳза етиб келди. Мен виждоним тоза ҳолда кетяпман. Қўлимдан келган барчасини бердим. Бу футболка кўп йиллар давомида менинг орзум, фахрим ва ҳаётим бўлди. Мени шунчалик қаттиқ яхши кўрганингиз учун раҳмат, қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Мен сизларни доимо қалбимда сақлайман", — дея Мессининг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирди.

39 ёшли жаҳон футболи юлдузи 7 октябрга ўтар кечаси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашади. Буэнос-Айресда Лионель Скалони шогирдлари Бенинга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Месси Аргентина миллий терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган ва икки марта Америка кубогини қўлга киритган.

Киритилди: 23:43 06.10.2026. Ўқилди: 233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!