Лионел Месси «Америка қироли» мукофотига номзодлар қаторида.
Соврин Уругвайнинг El Pais нашри томонидан Америка лигаларидаги йилнинг энг яхши футболчисига берилади.
2024 йилги соврин учун 5 нафар футболчи даъвогарлик қилмоқда. Булар — Лионел Месси («Интер Майами»), Луис Энрике, Тиаго Алмада ва Жефферсон Саварино (барчаси «Ботафого») ҳамда Леонардо Фернандес Лопес («Пенярол»).
Ғолиб номи бугун, 31 декабр куни эълон қилинади. Совриннинг амалдаги соҳиби «Флуминенсе» ҳужумчиси Ҳерман Кано ҳисобланади. Мукофотга фақат КОНКАКАФ ва КОНМЕБОЛ давлатлари футболчилари номзод бўлиши мумкин.