"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси МЛСнинг янги мавсумидаги илк голларини урди — у "Орландо Сити"га қарши баҳсда (4:2) дубль қайд этди. Аргентиналик футболчи учрашувнинг 57 ва 90-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилди, иккинчи ҳолатда у голни тўғридан-тўғри жарима зарбасидан киритди.
Айнан Месси бутун футбол тарихида ўйиндан урилган (пенальтиларни ҳисобга олмаганда) голлар сони бўйича пешқадамлик қилмоқда — унинг ҳисобида 786 та шундай гол бор. Ҳужумчи бу кўрсаткич бўйича ўзининг асосий рақобатчиси Криштиану Роналдудан ўзиб кетмоқда (португалияликда ўйиндан урилган голлар сони 778 тани ташкил этади). Маълумот ўрнида, яқиндагина Саудия Арабистони чемпионати доирасидаги ўйинда португалиялик юлдуз пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Умумий голлар сони бўйича эса "Ан-Наср"нинг 41 ёшли футболчиси ҳамон олдинда: унда 965 та гол бор, 38 ёшли Месси ҳисобида эса ҳозирча 898 та гол мавжуд.