Ижтимоий тармоқларда 2018 йилнинг яна бир рамзий терма жамоаси пайдо бўлди.
Унда кўриш мумкинки, Барселона етакчиси ҳужумда эмас, орқароқда, ҳужум ортида жойлашган. Қанотда эса Муҳаммад Салоҳ, нариги қанотда эса ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жойлаштирилган. Муҳими, қолган чизиқларда ҳам ўз ишининг усталари ўрин олган. Шундан келиб чиқиб бу рамзий терма жамоани шу пайтгача тузилган жамоаларнинг энг кучлиси дейиш мумкин.