Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди

Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси MLS мунтазам чемпионати доирасидаги "Сан-Диего"га қарши учрашувда (2:2) жарима зарбасидан гол урди.

“The Touchline” маълумотларига кўра, 39 ёшли аргентиналик футбол тарихида жарима зарбаларидан урилган голлар сони бўйича иккинчи ўринга кўтарилди. Унинг ҳисобида шундай голлардан 75 та мавжуд. Месси бразилиялик Жаирни (74) ортда қолдирди.

Биринчи ўринни Марселиньо Кариока (Бразилия) — 78 та гол билан эгаллаб турибди, тўртинчи поғонада 73 та гол билан Роберто Динамит (Бразилия), бешинчи поғонада эса яна бир бразилиялик Жуниньо Пернамбукано (72 та гол) қайд этилган.

Месси профессионал фаолиятидаги 1176 та ўйинда 930-голини урди. Шунингдек, ҳужумчи 424 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 21:46 21.09.2026. Ўқилди: 440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!