Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Месси жаҳон чемпионатида иштирок этиш борасида қарорга келди

Месси жаҳон чемпионатида иштирок этиш борасида қарорга келди

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси бўлажак жаҳон чемпионатида иштирок этиш ёки этмаслиги борасида ўз қарорини қабул қилди. Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони таркибни ой охирида эълон қилади. 38 ёшли футболчи агар терма жамоадаги фаолиятини давом эттиришга қарор қилса, табиийки, у таркибга чақирилади, бироқ ҳозирча расмий тасдиқ олинмаганди.

Шунга қарамай, AlbicelesteTalk хабарига кўра, Скалонининг ёрдамчиси Роберто Айала Месси мундиалга боришини англатиб ўтди. Ҳужумчи аллақачон мураббийлар штабига турнирда ўйнашга тайёрлигини маълум қилган.

Аргентиналиклар гуруҳ босқичида Жазоир, Австрия ва Иордания терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар.

Киритилди: Бугун 09:51. Ўқилди: 266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!