Бугун 21 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Месси «Интер Майами»нинг тарихдаги энг яхши тўпурарига айланиб олди. Унга 1 йилдан кўпроқ вақт керак бўлди

Месси «Интер Майами»нинг тарихдаги энг яхши тўпурарига айланиб олди. Унга 1 йилдан кўпроқ вақт керак бўлди

Лионель Мессига «Интер Майами»нинг барча вақтлардаги энг яхши тўпурарига айланиш учун бир йилдан кўпроқ вақт керак бўлди.

Аргентиналик форвард сўнгги турда «Нью-Ингленд Революшн» билан ўйинда (6:2) захирадан майдонга тушганидан сўнг, MLS мунтазам чемпионати самарали ҳаракатлари билан якунлади. Шу тариқа, бугундан бошлаб «Интер Майами»нинг барча даврлардаги энг яхши тўпурарлари рўйхатини айнан Месси бошқариб турибди - 36 ўйинда 33 та гол. 37 ёшли жаҳон чемпиони 98 учрашувда 32 марта гол урган эквадорлик Леонардо Кампанани рейтингда ортда қолдирди.

Учинчи ўрин Гонсало Игуаинда қолмоқда - 70 ўйинда 29 гол, кейинги ўринда Луис Суарес - 34 ўйинда 24 гол.

Лионель Месси 2023 йил июлидан буён «Интер Майами»да ўйнамоқда.

Киритилди: 10:57 20.10.2024. Ўқилди: 375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!