Аргентина миллий жамоаси ҳамда «Интер Майами» клуби ҳужумчиси Лионел Месси навбатдаги совринни қўлга киритди.
Marca нашри аргентиналик 37 ёшли юлдузни футбол тарихидаги энг совриндор ўйинчи сифатида «Олтин ҳайкалча» билан тақдирлади.
Маълумот учун, Месси футболчилик фаолияти давомида жами 46та совринга эга чиққан.
У Аргентина миллий жамоасидан ташқари, «Барселона», «ПСЖ» ва «Интер Майами» сафида бир қатор совринларга эга чиққан.