Аргентина терма жамоаси сардори ва ҳужумчиси Лионель Месси Буэнос-Айрес университетининг фахрий докторлик даражасига сазовор бўлди. Бу ҳақда миллий жамоа матбуот хизмати X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
"Табриклаймиз, афсона!" — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Мессига берилган фахрий докторлик даражаси университет ёки академия томонидан илм-фан, маданият, жамият ёки инсоният олдидаги улкан хизматлари учун тақдим этилади. Бунда диссертация ҳимоя қилиш ёки одатий академик жараёндан ўтиш талаб этилмайди.
39 ёшли ҳужумчи 7 октябрга ўтар кечаси Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувини ўтказади. "Альбиселесте" Бенинга қарши майдонга тушади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 04:00 да бошланади.