Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Месси: "Барселона"га қайтмайман"

Месси: "Барселона"га қайтмайман"

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди.

"Барселона"ми? Йўқ, имконият йўқ. "Барселона"га қайтмайман", — деди 36 ёшли футболчи Lequipe журналисти билан суҳбатда.

Месси 2005 йилдан 2021 йилгача "Барселона"нинг асосий жамоасида ўйнаган. Кейин эркин агент сифатида Франциянинг "ПСЖ" клубига ўтди ва у ерда икки мавсум ўтказди. 2023 йилнинг ёзидан буён аргентиналик футболчи “Интер Майми” футболчиси ҳисобланади.

Октябрь ойи охирида Лионель яна бир бор "Олтин тўп"ни қўлга киритди. У бу совринни саккизинчи марта қўлга киритди.

Киритилди: 08:42 07.11.2023. Ўқилди: 830 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!