Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» ҳужумчиси ЖЧ-2026дан қайтганидан сўнг ватанида илк бор жамоатчилик олдида кўриниш берди, хабар беради Ole.
39 ёшли футболчи қуйи дивизион вакили — «Леонеса» ҳамда «Сентраль Кордова» (0:2) жамоалари ўртасидаги ўйинга ташриф буюрди. Баҳс «Антонио Ди Жакомо» стадионида бўлиб ўтди.
Месси Аргентинага 21 июль куни эрталаб учиб келган эди. Ўшандан бери у омма олдида кўринмаганди. Футболчи спорт кийимида, капюшонини кийиб олган ҳолда ўйин воқеаларини диққат билан кузатиб борди.
Аргентина Испанияга имкониятни бой берган (қўшимча бўлимларда 0:1) ЖЧ-2026 финалидан сўнг Месси бошқа миллий терма жамоада ўйнамаслиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Мусобақадаги 8 та ўйинда у ўз ҳисобига 8 та гол ва 4 та голли узатма ёзиб қўйди.