Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Месси 1,4 миллиард еврони олишни истамаган

Месси 1,4 миллиард еврони олишни истамаган

"ПСЖ" билан шартномаси якунлангач, Лионель Месси "Ал-Ҳилол" сафига қўшилиши мумкин эди, аммо у МЛСни танлашга қарор қилди. Саудия клуби раҳбари Анмар Ал-Хайли аргентиналикнинг бундай қарори сабаблари ҳақида гапирди.

“Биз Месси билан алоқада бўлганмиз. Биз Лионелга 1,4 миллиард евро таклиф қилдик, лекин у рад этди, чунки унинг оиласи АҚШга кўчиб ўтмоқчи эди. Биз буни ҳурмат қиламиз, чунки оила пулдан ҳам муҳимроқдир”, — дея Ал-Хайли сўзларини келтирган NIBC.

Эслатиб ўтамиз, Месси жорий мавсумда 15 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урган ва 11 бор шерикларига ассистентлик қилган.

Киритилди: 13:04 17.06.2024. Ўқилди: 1317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!