Ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманида яшовчи аҳолининг шикояти акс этган видео пайдо бўлди.
"Ҳар йили шу ҳолат. Ёмғир ёғиши билан биринчи қаватгача сув оқади. Ширкатга кўп марта шикоят қилганмиз. Аммо ҳар сафар жавоб йўқ. Ширкат раҳбари эшигига "Мен Яшнобод туман ҳокимлигига пора бериб қўйганман, менга ҳеч нарса қилмайди" дегандек ёзиб қўйган. Маҳаллага ҳам айтдик, фойда бермаяпти", дейди у.
P/s. Биз бу борада аниқ хулоса чиқаришдан йироқмиз. Мутасадди ташкилотлардан бу муаммога ижобий ечим ва расмий муносабат кутиб қоламиз.
Асосийдаги расм нейтрал танланган.