Россия сайловлардан сўнг дарҳол Киев билан музокараларни бошлашга тайёр эди, бироқ Киев Москва ва сайлов участкаларига ҳужум қилди — Владимир Путин.
Россия президентининг бошқа баёнотлари:
◾️ Тинчлик бўйича барча таклифлар музокаралар столи устида, аммо Россия ўз манфаатларига нима мос келишини ўйлаб кўради;
◾️ Киев инфратузилмага қилинган ҳужумларга нисбатан Россиянинг жавобини ҳис қилиши ҳамда провокациялар ва вазиятни кескинлаштириш унга фойда бермаслигини тушуниб етиши керак;
◾️ Россиянинг жавоб зарбаси шу қадар вайронкорки, энди Киев сулҳ сўрамоқда;
◾️ Украинада Россиянинг “Геран” дронларига қарши туриш имкони йўқ;
◾️ Россия Киевнинг ҳужумларидан кўрилган зарарни тиклади;
◾️ Мен Си Жинпинни Доналд Трампдан қизғанмайман.