Бугун 5 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Мексикада кучли зилзиладан кейин 900 дан ортиқ ер силкинишлари қайд этилди

Мексикада кучли зилзиладан кейин 900 дан ортиқ ер силкинишлари қайд этилди

Сейсмологлар Мексикада 6,5 магнитудали зилзиладан кейин 936 та ер силкинишини қайд этдилар.

Бу ҳақда мамлакат Миллий сейсмология хизмати ижтимоий тармоқларда маълум қилган.

"2 январ куни соат 20:00 ҳолатига кўра, Герреронинг Сан-Маркос минтақасида содир бўлган 6,5 магнитудали зилзиладан кейин 936 та ер силкиниши қайд этилган”, — дейилади хабарда.

Энг кучли зилзила 4,7 баллни ташкил этди. Сейсмик фаолликни кузатиш давом этмоқда.

Асосий зилзиланинг дастлабки магнитудаси 6,5 ни ташкил қилган. Зилзила эпицентри Герреро штатидаги Сан-Маркос шаҳридан 15 километр жануби-ғарбда жойлашган бўлиб, ўчоғи тахминан 10 километр чуқурликда жойлашган. Ер силкинишлари оқибатида Мехико шаҳрида 12 киши жабрланди.

Киритилди: 11:07 03.01.2026. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!