Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Мексикада 26 ёшли футболчини отиб ўлдиришди

Мексикада 26 ёшли футболчини отиб ўлдиришди

Мексикалик футболчи Луис Альберто Риос Чавес ҳаваскор жамоалар ўртасидаги ўйиндан сўнг отиб ўлдирилди.

Бу ҳақда “TV Azteca” хабар берди.

Воқеа 22 ноябрь куни Ирапуато шаҳридаги "Ла Эстрелья" футбол майдонида содир бўлган. Мотоциклда ҳаракатланган қуролланган эркаклар учрашувдан сўнг спорт мажмуаси ҳудудида бўлиб турган футболчига қарата ўт очишган.

26 ёшли Чавес олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳужум натижасида яна бир эркак жароҳат олиб, шифохонага етказилган.

Манба маълумотларига кўра, ҳужумчилар воқеа жойидан яширинишган. Полиция тергов ишларини бошлаган, жиноят сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Риос Чавес аввалроқ Мексика чемпионатининг қуйи дивизионларида "Атлетико Сан-Франсиско" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Сўнгги вақтларда у "Арандас" ҳаваскор клубида ўйнаган, шунингдек, "Лорос" футбол академиясида болалар мураббийи сифатида фаолият юритган.

Киритилди: 16:48 26.11.2026. Ўқилди: 577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар