Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Меҳрибонлик уйларига дея пул олган қаллоб қўлга олинди

Меҳрибонлик уйларига дея пул олган қаллоб қўлга олинди

Астанада қаллобликда гумон қилинган 35 ёшли аёл қўлга олинди.

Шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, Қозоғистоннинг бир неча ҳудудларида болалар уйларига товар етказиб бериш бўйича тендерда иштирок этиш баҳонаси билан фуқаролардан пул маблағларини олган жиноятчи қўлга олинди.

Қаллоблик асирига айланган одамларнинг сармоялари миқдори 500 мингдан 17 миллион тенгега етиши мумкин. Бундан ташқари, фуқароларга сармоянинг миқдорига қараб ойлик фоизлар (10 фоиздан 20 фоизгача) ваъда қилинган экан.

Ҳозирги пайтда милиция ходимлари Қозоғистон Жиноят Кодексининг 190-моддаси (фирибгарлик) бўйича тергов ўтказмоқда. Полиция 15 кишини фирибгарликда айбламоқда.

 

Киритилди: 12:26 22.09.2018. Ўқилди: 1008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!