Украина томони билан тўғридан-тўғри музокаралар ҳозиргина якунланди, натижадан мамнунмиз, алоқани давом эттиришга тайёрмиз, - деди Мединский.
Россия делегацияси раҳбарининг Истанбулдаги бошқа баёнотлари:
▪️Яқин кунларда Россия Федерацияси ва Украина "минг-минга" форматида асирлар алмашинувини амалга оширади
▪️Киев музокараларда давлат раҳбарлари учрашувини сўради, Россия Федерацияси буни инобатга олди.
▪️РФ ва Украина келажакда бўлиши мумкин бўлган ўт очишни тўхтатиш бўйича ўз нуқтаи назарларини тақдим этади.