МДҲ мамлакатлари учун умумий радар идентификация тизими "Парол" яратилди.
Бу ҳақда МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов маълум қилди.
У ушбу тизимни жорий этишда кўрсатган ёрдами учун йиғилганларга миннатдорчилик билдирди.
Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари шу вақт ичида ҳаво ҳужумидан мудофаа, алоқа, радиациявий, кимёвий ва биологик вазиятни кузатиш ва баҳолаш, радар идентификатори "Парол"нинг ягона ҳарбий тизимлари яратилганини эслатди.