Бугун 30 сентябрь, 2022 йил, жума

O'ZB

Мбаппе "ПСЖ" мухлислари томонидан танқид қилинди

Мбаппе "ПСЖ" мухлислари томонидан танқид қилинди

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Монпелье"га қарши ўйиндан сўнг (5:2) мухлислар томонидан танқид қилинди. Мухлислар футболчининг истаксиз ҳаракат қилганини ва кўпинча тўп учун курашларда иштирок этмаганини ҳис қилишди, деб хабар бермоқда Give me Sport.

Ҳаммаси 24-дақиқада "ПСЖ"нинг пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритганидан кейин бошланди. Килиан Мбаппе тўпга яқинлашди, аммо у 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга ошира олмади. Бир нечта эпизодларда Мбаппе шерикларининг қилмишидан норози эканлигини кўрсатди. Шунингдек, у ҳужумларни тўхтатди, бошқа рақиб дарвозаси томони югуришни тўхтатди. Иккинчи бўлимда франциялик ҳужумчи гол уришга муваффақ бўлди, бироқ футболчи голни нишонламади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Лига 1нинг 2-тур доирасида "ПСЖ" "Парк де Пренс" стадионида "Монпелье"ни қабул қилди. Учрашув парижликларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Киритилди: 20:13 14.08.2022. Ўқилди: 2989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!