Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Мбаппе Nike билан ҳамкорликни тўхтатди

Мбаппе Nike билан ҳамкорликни тўхтатди

"Реал" ҳамда Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Nike билан ҳамкорликни якунлади.

The Touchline нашри The Athletic маълумотига таяниб хабар беришича, француз футболчиси энди "ON" бренди билан ҳамкорлик қилади.

Қайд этилишича, яқин вақт ичида Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри ҳам "ON" лойиҳасига қўшилиши мумкин. У бренднинг футбол йўналиши бўйича директори лавозимини эгаллаши кутилмоқда.

Мбаппе 2026/27 йилги мавсумда "Реал" таркибида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Айни пайтда мадридликлар Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жозе Моуринью бошчилигидаги жамоа пешқадам "Барселона"дан 3 очко ортда қолмоқда.

"Реал" навбатдаги учрашувини 20 сентябрь куни сафарда "Атлетико"га қарши ўтказади.

Киритилди: 18:58 18.09.2026. Ўқилди: 717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар