Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Мбаппе Мессидан ўтиб кетди

Мбаппе Мессидан ўтиб кетди

«Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лиганинг 10-турида «Барселона»га қарши ўйинда жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшди. Катта қизиқиш билан кутилган тўқнашув 2:1 ҳисоби билан мадридликлар фойдасига якунланди, Мбаппе эса икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа француз юлдузи ўзининг илк еттита классик учрашувида жами 8 та гол уришга эришди. XXI асрда бу кўрсаткич бўйича унга тенг келадиган футболчи йўқ.

Статистикага кўра, Мбаппе бу борада «Барселона»нинг собиқ афсонавий ҳужумчиси Лионель Мессидан ҳам ўтиб кетди. Месси «Реал Мадрид» дарвозасига дастлабки еттита классикда 6 та гол урган эди.

Киритилди: 15:15 26.10.2026. Ўқилди: 1684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар