Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Мбаппе ЖЧларда гол уриш бўйича Мессини ортда қолдирди

Мбаппе ЖЧларда гол уриш бўйича Мессини ортда қолдирди

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 «I» гуруҳи 1-туридан ўрин олган Сенегалга қарши учрашувда (3:1) дубль қайд этиб, жаҳон чемпионатларида урилган голлар сони бўйича Аргентина терма жамоаси аъзоси Лионель Мессидан ўзиб кетди.

Мбаппе учрашувнинг 66 ва 90+6-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жаҳон чемпионатларидаги голлари сонини 14 тага етказди. Бунинг учун унга 15 та ўйин кифоя қилди. Месси ҳисобида эса 26 та учрашувда киритилган 13 та гол мавжуд.

«I» гуруҳининг 2-турида Франция миллий терма жамоаси Ироқ билан (23 июнь), 3-турда эса Норвегия билан (26 июнь) тўқнаш келади.

Киритилди: 08:31 17.06.2026. Ўқилди: 1998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда