Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мбаппе Франция тарихидаги энг яхши тўпурар бўлишга бир қадам қолди

Мбаппе Франция тарихидаги энг яхши тўпурар бўлишга бир қадам қолди

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Бразилияга қарши ўртоқлик учрашувида гол урди. «Реал Мадрид» форварди баҳснинг 32-дақиқасида ҳисобни очди.

Бу Мбаппе учун миллий терма жамоа либосидаги 95-ўйинда киритилган 56-гол бўлди. Энди унга Оливье Жирунинг рекордини такрорлаш учун бор-йўғи битта гол қолди. Ҳозирда «Лилль» ҳужумчиси Жиру ҳисобида 137 та ўйинда урилган 57 та гол мавжуд. Тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринни Тьерри Анри эгаллаб турибди — 123 та ўйинда 51 та гол.

Франция терма жамоаси ўзининг навбатдаги учрашувини 29 март куни Колумбияга қарши ўтказади.

Киритилди: 09:57 27.03.2026. Ўқилди: 1145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар