Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мбаппе 6 йилга қамалиши мумкин

Мбаппе 6 йилга қамалиши мумкин

Килиан Мбаппе зўрлашда айбдор деб топилса, қамоқ жазосига ҳукм қилинали.

Аввалроқ «Реал» ҳужумчиси Швецияга сафари чоғида дўстлари билан Стокҳолм марказидаги меҳмонхонага боргани ва унга нисбатан зўрлаш борасидаги шикоят юзасидан полиция текшируви бошлангани маълум бўлганди. Мбаппе бу маълумотни «фейк» деб атаган.

Швеция прокуратураси франциялик футболчининг исмини тилга олмаган ҳолда зўрлаш бўйича шикоятдан кейин дастлабки терговни очгани тўғрисида пресс-релиз эълон қилди. Кўп ўтмай, зўрланган аёл Мбаппени воқеа айбдори деб атагани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Швецияда исботланган зўрлаш 6 йилгача қамоқ билан жазоланади, деб ёзади Le Parisien Швеция Жиноят кодексига таяниб. Жазо 3 йилгача қисқартирилиши ёки оғирлаштирувчи ҳолатларда 10 йилгача оширилиши мумкин.

Швеция Жиноятчиликнинг олдини олиш миллий кенгаши маълумотларига кўра, 2019 йилда зўрлаш учун қамоқ жазосининг ўртача муддати тахминан 27 ойни ташкил қилган.

Киритилди: 21:40 17.10.2024. Ўқилди: 1826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!