Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Маймунчечак: Конгода эпидемия бошлангани эълон қилинди

Маймунчечак: Конгода эпидемия бошлангани эълон қилинди

Конго Республикаси ўз ҳудудида маймунчечак эпидемияси бошланганини эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Гилберт Мококи хабар берди.

«Конго Республикасида маймунчечак эпидемияси бошланди. Бешта ҳудудда касалланиш бўйича 19 та ҳолат тасдиқланди, жумладан, пойтахт Браззавилда ҳам», деди вазир.

Қайд этилишича, айни дамда мамлакатда ушбу касалликдан ўлим ҳолатлари кузатилмаган. Аҳоли ҳайвонлар билан алоқа қилмасликка чақирилган.

Вирус камбағал, аҳоли зич жойлашган олтин қазиб олувчи шаҳарча Камитугада топилган. Тадқиқотчилар вирусни «ушлаб туриш» ва глобал эпидемиянинг олдини олиш учун «шошилинч чоралар» кўришга чақирмоқда.

Киритилди: 22:45 24.04.2024. Ўқилди: 812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!